«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 
қ а р о р и
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ–5106-сон Фармони ва 2017 йил 21 ноябрдаги «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3402-сон қарорига асосан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.

2. «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга «Ёшлар куни» арафасида ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳибларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси К.К.Куранбаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                          Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2019 йил 28 июнь

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 28 июндаги ПҚ–4367-сон қарорига

илова

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

Машарипов Элёр Шомурод ўғли Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм гуруҳ катта офицери (Қорақалпоғистон Республикаси)
Раджапов Алишер Мухадинович Нукус спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Позилов Дилхушбек Орифжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими ҳарбийлаштирилган қисм бошлиғининг ўринбосари (Андижон вилояти)
Умаров Ойбек Тулкунжанович Андижон машинасозлик институти лаборанти (Андижон вилояти)
Бафоев Шаҳбоз Шамсиддин ўғли «Ватанпарвар» ташкилотининг Ғиждувон автомобиль мактаби авиа-ракетамодель тўгараги раҳбари (Бухоро вилояти)
Исмоилов Дониёр Лазизжонович Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
Батуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли Пахтакор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи (Жиззах вилояти)
Оканов Сайфиддин Мухиддин ўғли Жиззах давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
Абдураимов Элмурод Абдусаломович Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари ҳарбий қисм гуруҳ командири (Қашқадарё вилояти)
Раупов Шарифжон Байрамали ўғли «Ҳунарманд» уюшмасининг Ғузор тумани бўлими аъзоси, ҳунарманд-заргар (Қашқадарё вилояти)
Номозов Давронбек
Зокир ўғли
«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси цех муҳандиси (Навоий вилояти)
Ташпўлатов Асатбек Зоҳиджон ўғли Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейи 1-босқич ўқувчиси (Навоий вилояти)
Абдумуталов Муҳаммадсиддиқ Қаҳрамонжон ўғли Косонсой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг каратэ бўйича мураббийи (Наманган вилояти)
Мўминов Темурбек Рустамжон ўғли Норин туманидаги «Омадбек бўстони» фермер хўжалиги бошлиғи (Наманган вилояти)
Рузимуродов Асқар
Собир ўғли
Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг 3-босқич курсанти (Самарқанд вилояти)
Узбеков Лазизхон Хомидхон ўғли Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг 3-босқич ўқувчиси (Самарқанд вилояти)
Баҳромов Нодирбек Олимжон ўғли Боёвут туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)
Қурбонов Жавоҳир Абдумалик ўғли Сирдарё туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи (Сирдарё вилояти)
Азизов Шаҳзод
Абдуғани ўғли
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассис-ўқчиси (Сурхондарё вилояти)
Шербоев Алишер
Сафар ўғли
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм мутахассиси (Сурхондарё вилояти)
Болтаев Бехзодбек Матёқуб ўғли Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 5-босқич талабаси (Тошкент вилояти)
Холмурзаев Шахбоз Ибрагим ўғли Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 4-босқич талабаси (Тошкент вилояти)
Зокиров Элёржон Анварович Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими (Фарғона вилояти)
Қаландаров Хасанжон Одилович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм гуруҳ командири (Фарғона вилояти)
Базарбаев Сардор Уринбоевич Ўзбекистон Миллий университетининг 4-босқич талабаси (Хоразм вилояти)
Мадримов Исраил Модрахимович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қоровул қўшинлари ходими (Хоразм вилояти)
Евдокимов Данил Александрович Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг 3-босқич ўқувчиси (Тошкент шаҳри)
Шопўлатов Шомурод
Шорасул ўғли
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти таянч докторанти (Тошкент шаҳри)

 

ЎзА