Ҳаво тозаловчи сунъий дарахт кашф этилди

АҚШда ҳавони ифлосланишини тозаловчи сунъий дарахт кашф этилди. 
«New Atlas» нашрида келтирилишича, янги технология шамол оқимини филтрлаш, углерод молекулаларини ўзида сақлаб туриш ҳамда уни қайта истеъмолга чиқариш орқали атрофни тоза ҳаво билан таъминлайди.
Ҳозирда ушбу технологияни амалиётга татбиқи доирасида ҳар бири 12 та сунъий дарахтдан иборат кластерлар шакллантирилиб, уларни синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Олимларнинг қайд этишича, ушбу технология ёрдамида диоксид углеродларини сақлаб туриш атроф-муҳит ифлосланиши ва глобал исиш тизимини жадаллашини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

З.Мирзабоева, ЎзА