Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 26 апрелда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 3 майда
маъқулланган
1–модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9,
144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6,
102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда,
№ 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда,
№ 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6,
261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6,
248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар,
№ 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда;
2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил,
№ 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310,
312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9,
276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6,
300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218,
224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3,
5-моддалар, № 3, 156-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 180-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
2) 181-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
3) 1811-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
4) 202-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг ёхуд ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, озуқавий ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, худди шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) ерда, сувда ёки ҳавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан фойдаланиб;
г) тақиқланган қуролларни ёки воситаларни қўллаган ҳолда;
д) уюшган гуруҳ томонидан;
е) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
ж) Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорда, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси турларига нисбатан етказилган зарарнинг ўрни эса беш карра миқдорда қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил,
№ 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5,
126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда;
2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда;
2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил,
№ 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6,
261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар;
2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486,
488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472,
474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар;
2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12,
336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1,
2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар;
2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда;
2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383,
385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3,
5-моддалар, № 3, 156, 160, 161-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 63-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«63-модда. Ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини,
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш
ва тайёрлаш маҳсулотини қабул қилиб олиш
Ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш маҳсулотини тайёрлаш ёки қайта ишлаш ташкилотининг, савдо ёхуд умумий овқатланиш ташкилотининг мансабдор шахси томонидан қабул қилиб олиш, –
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) 79-модда:
биринчи қисмининг санкциясидаги «учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 80-модданинг санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 81-модда:
биринчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса – икки бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 83-модданинг санкциясидаги «учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 84-модда:
биринчи қисмининг санкциясидаги «учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 90-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«90-модда. Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш
Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, –
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, –
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, –
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса – йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш, –
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса – йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади»;
8) қуйидаги мазмундаги 901-модда билан тўлдирилсин:
«901-модда. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган
қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш,
олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш,
олиш ёхуд сотиш
Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, –
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, –
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
9) 92-модданинг санкциясидаги «учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 94-модда:
биринчи қисмининг санкциясидаги «иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса – икки бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса –ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 111-модда:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, –
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса, –
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
12) 162-модданинг санкциясидаги «учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 1795-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
14) 245-модданинг биринчи қисмидаги «90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида» деган сўзлар
«90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 901, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 287-модданинг:
1-банди «90» рақамидан кейин «901» рақами билан тўлдирилсин;
5-банди «90» рақамидан кейин «901» рақами билан тўлдирилсин;
6-бандидаги «1842, 1843, 198, 227, 2271–22727-моддаларида» деган сўзлар «901, 1842, 1843, 198, 227, 2271–22727-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 291-модда биринчи қисмининг:
«а» кичик бандидаги «125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар «901-моддасида, 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в» кичик бандидаги «60, 701, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 92,
94-моддаларида» деган сўзлар «60, 701, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 901, 92, 94, 162-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик бандидаги «198, 227-моддаларида» деган сўзлар «901, 198, 227-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 1-моддасининг 1, 2, 3-бандлари, 2-моддасининг
13-банди мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш. Мирзиёев