АҚШнинг ўрта ва қисқа масофага учирилувчи ракеталарни йўқ қилиш бўйича халқаро келишувда тақиқланган ракеталар синовини ўтказиши Вашингтоннинг шу пайтгача қилган ишидаги мантиқий давом ҳисобланади.
REGNUM хабарига кўра, Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга шундай фикрни айтган. Унга кўра, Москва эмас, айнан Вашингтон халқаро келишувга зид тизимлардан фойдаланиб келган. “Шунинг учун бу ҳолат вазиятнинг мантиқий давоми бўлади”, деди Песков.
ЎзА