Жошуа: Роналду – менинг қаҳрамоним!

Буюк британиялик енгилмас боксчи, WBA, WBO, IBF, IBO камарлари соҳиби – Энтони Жошуа “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга турли хил босимлар ўз таъсирини ўтказа олмаслигини билдириб ўтди.
“Ҳамма айтмоқдаки, Криштиануни икки хил вазият: аёллар ва солиқ ҳолсизлантиряпти, деб. Аммо Роналду уларга қарата доим табассум билан жавоб қайтармоқда. У кучли атлет. Криштиану оилапарвар инсон. Унда барчаси жойида – ўзини оилага бағишлаган, ишини ўз маромига етказган. Кузатган бўлсангиз, унинг балансида оиласи ва иши бор холос. Роннининг обрўсига ҳеч қандай ташқи таъсирлар путур етказа олмайди. Роналду – менинг спортдаги қаҳрамоним”, – дейди Жошуа.
Эслатиб ўтамиз, британиялик боксчининг навбатдаги жанги 1 июнь куни Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden” аренада супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони, WBC камари эгаси Деонте Уайлдерга қарши ўтказилади.

 

ЎзА