Каратэчиларимиз Францияга жўнаб кетишди

Жорий йил спорт мусобақаларига ниҳоятда бой йил саналади. Одатдаги қитъа ва жаҳон чемпионатларидан ташқари 2019 йилда Токио-2020 олимпиадасига йўлланмалар ёки рейтинг баллари тақдим этиладиган кўплаб турнирлар ҳам ташкил этилади.
Жумладан, шу йилнинг 25-27 январь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида каратэ бўйича нуфузли Премьер-лига рейтинг турнири ўтказилади. Мазкур мусобақада сайёрамизнинг 82та давлатидан 750 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ушбу баҳсларда иштирок этади.
Кеча мазкур турнирда қатнашувчи каратэчиларимиз Парижга йўл олишди. Таъкидлаш жоиз, Премьер-Лига рейтинг мусобақасида 2020 йилги ёзги олимпиада ўйинлари лицензияси учун рейтинг баллари тақдим этилади.
Париж татамиларида қуйидаги спортчилар ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади:
Эркаклар:
– 60 кг: Садриддин Сайматов,
– 67 кг: Иқболжон Узоқов,
– 75 кг: Достонбек Отаболаев.
Аёллар:
– 50 кг: Баҳринисо Бобоева,
– 61 кг: Барно Мирзаева.

 

ЎзА