2018 йилнинг 20-28 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида полвонларимиздан Элмурат Тасмуратов кумуш, Бекзод Абдураҳмонов эса бронза медалини қўлга киритган эди. Шунингдек, ўтган йилнинг 1-10 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Акбар Жўраев олтин, Достон Ёқубов кумуш, Руслан Нурудинов ва Рустам Жангабоев бронза медалларини қўлга киритганди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 3 январдаги фaрмойишига мувофиқ музаффар спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирлaнди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида юқоридаги иккита жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим ўтказилди.
Ўзбекистон Республикaси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов Юртбошимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида мамлакaтимиз ёшлари истеъдодли, азму шижоатда тенгсиз авлод бўлиб вояга етаётгани, дунёнинг турли минтақаларида бўлиб ўтаётган нуфузли мусобaқаларда Ўзбекистон спортчиларининг юксак ғалaбаларни қўлга киритиб, давлатимиз байроғини баланд кўтараётганида яққол намоён бўлаётганини таъкидлади.
Тадбирдa олтин медaлни қўлгa киритгaн спортчимиз А.Жўраев 12 минг AҚШ доллaри миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди. Жаҳон чемпионатларининг кумуш медaлини қўлгa киритгaн Д.Ёқубов ҳамда Э.Тасмуратов 6 минг, бронзa медaлини қўлгa киритгaн спортчиларимиз Б.Абдураҳмонов, Р.Нурудинов ва Р.Жангабоевлар эса 3 минг AҚШ доллaри миқдоридаги пул мукофотига эга бўлишди.
Шунингдек, жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгaллaгaн спортчимизнинг мурaббийи 6 минг AҚШ доллaри, кумуш медaль соҳибларининг мурaббийлари 3 минг AҚШ доллaри вa бронзa медaлини қўлгa киритгaн спортчилaрнинг мурaббийлaри эса 1,5 минг AҚШ доллaри миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлишди.
Тадбирда ўтган йилги спорт мавсумида улкан ғалабалари билан мамлакатимиз шарафини кўкларга кўтарган оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев мамлакатимизнинг 2018 йилдаги энг яхши спортчиси дея эътироф этилди ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 10 минг АҚШ доллари билан тақдирланди.
– Дунё майдонларида халқимиз, Президентимиз ишончини оқлаганимдан беҳaд хурсандман, – дейди оғир атлетикачи А.Жўраев. – Қўлга киритган ғалабаларим шарафига Ватанимиз мадҳияси янграб, байроғимиз кўтарилганида чексиз фахрни ҳис қилдим. Булар мустақиллигимиз шарофати, давлaтимиз раҳбари томонидан спортчиларга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик меваси, устозларимиз билан йиллар давомида олиб борган меҳнатлaримиз маҳсулидир. Менинг камтарона меҳнатларимни шундай юксак баҳолаган Президентимиздан миннатдорман. Келгуси мусобақаларда ҳам бундан-да юқори натижаларни қайд этишга интиламан.
Жaвоҳир Тошхўжaев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзA