Ўзбекистондаги университетлар сони яна биттага кўпайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити Университети ташкил этилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумот беришича, олий таълим муассасасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.
Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Уни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити Университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

 

ЎзА