2018 йил ​Германиядан Ўзбекистонга 18 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган​

Мамлакатимизда 2019 йилнинг 15 январидан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи Германия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз тартиб жорий этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотига кўра, 2016 йилда юртимизга Германия Федератив Республикасидан ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 4 минг 889, 2017 йилда 7 минг 207, 2018 йилда 18 минг 094 нафарни ташкил этган.
Шунингдек, ушбу қарорни ишлаб чиқишда E-visa электрон дастури орқали виза расмийлаштиришда Германия фуқароларининг етакчи экани инобатга олинган.
Шу тариқа Германия Европа давлатлари орасида Франциядан кейин Ўзбекистонга киришнинг визасиз тартиби жорий этилган иккинчи давлатга айланди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА