Ёш каратэчиларимиз Ҳиндистонда шоҳсупага кўтарилди

Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида каратэ бўйича анъанавий халқаро турнирда Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Қаҳрамон Деҳқонов шогирдлари мазкур мусобақада 5 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритди.

index1.jpg

Мазкур мусобақада Асилбек Сагатов, Шоҳжаҳон Абдусатторов, Бобуршох Ҳакимов, Ворисхон Зайниддинов ва Азиза Санъатбекова ўз вазн ҳамда ёш тоифаларида биринчи ўринни қайд этишди.

Шунингдек, ёш каратэчиларимизда Шаҳзода Бўронова 12-13 ёшли қизлар ўртасида кумуш медал билан тақдирланди.

– Ушбу мусобақа тўққизинчи маротаба ташкил этилмоқда, – дейди мураббий Қаҳрамон Деҳқонов. – Мусобақа кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди. Шогирдларим қайт этган натижадан хурсандман. Ишонаманки келгусида бунданда юксак натижаларни қўлга киритишади.

index2.jpg
index3.jpg

 

Жавоҳир Тошхўжаев​, ЎзА