“Ватанпарвар” ташкилотининг айрим муассасалари Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилди

Республикамиз миқёсида жорий йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинган.
Андижонда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси бўйича турли хил тадбир ва чиқишлар давом этмоқда.
e19eeed6-02b9-47cc-8aac-f2181f3353b0.jpg
Жумладан, Андижон туманидаги 31 сонли мактабдаги тадбирда Андижон вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов, вилоят ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси адлия майори А.Ю.Қурбонов, Шарқий ҳарбий округ қўмондони ва бошқа давлат идоралари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
d96a487a-e51b-4092-8a01-b3ac15e7d429.jpg
Анжуман давомида Ўзбекистон Президентининг 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг айрим муассасалари Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилгани айтиб ўтилди.
46ee8c1c-bdba-49a8-9ce0-3970add5b779.jpg
Қарорда белгиланганидек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказлари ташкил этиладиган бўлди.

 

ЎзА