Онлайн-аукционларда 248 та бўш турган давлат мулки объектлари сотилди

Бугунги кунда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 155 та бўш турган давлат мулки объектлари мавжуд.
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилмоқда.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 4633 та бўш ер участкалари, 1 трл. 551 млрд. 425 млн. сўм инвестиция киритиш, 24237 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 81 млрд. 284 млн. 700 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1945 та бўш ер участкалари 596 млрд. 145 млн. сўм инвестиция киритиш, 7658 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 13 млрд. 804 млн. 300 минг сўмга сотилди.
Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2688 та бўш ер участкалари 77 млрд. 859 млн. 600минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 950 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 107 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 1079 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 42 млрд. 525 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 125 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 15 млрд. 55 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 29 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 471 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 47 млрд. 680 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 111 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 470 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 31 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 244 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 660 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 32 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 489 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд.331млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 347 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 125 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;
– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 29 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 386 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 15 млрд. 700 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;
– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 175 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 790 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 23 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 161 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 560 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 549 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 34 млрд. 200 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 248 та бўш турган давлат мулки объектлари 2535 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 105 млрд. 510 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан 9 млрд. 272 млн. 248 сўм миқдорга сотилди.
Бугунги кунда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 155 та бўш турган давлат мулки объектлари 1848 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 123 млрд. 500 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Жумладан:
Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 31 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 280 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 46 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 100 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 40 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 409янги иш ўринларини яратиш ҳамда 18 млрд. 300 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 7 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 24 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 430 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 279 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 37 млрд. 260 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 8 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 67 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 920 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 9 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 91 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 170 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 83 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 240млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 6 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 91 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 268 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 550 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 31 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 120 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 126 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 510 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 353 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 26 млрд. 870 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.
АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ
“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ
photo5246983807347829204.jpg
photo5246983807347829205.jpg
photo5246983807347829206.jpg
photo5246983807347829207.jpg

 

ЎзА