Боғча янги қиёфада

Нукус шаҳридаги 5-мактабгача таълим муассасаси шу йил «Обод маҳалла» Давлат дастури асосида қайта таъмирланди. Умумий қиймати 597 миллион сўмлик қурилиш ишлари «Гранд капитал Нукус» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.
Муассаса томи, иссиқлик ва ичимлик суви линияларини янгилаш, ички ва ташқи пардозлаш ҳамда атрофни ободонлаштириш ишлари бажарилди. Янги жиҳозлар билан таъминланди.
–Давлатимиз томонидан мактабгача таълим соҳасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Масалан, муассасамиз қисқа фурсатда қайта таъмирланиб, замонавий ва кўркам масканга айланди. Албатта, бундан ота-оналар ҳам жуда мамнун, – дейди боғча психологи Муҳаббат Инаева.
Айни пайтда бу ерда 152 нафар бола тарбияланмоқда.

8.JPG

10.JPG
14.JPG

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА