Ўзбекистон ва Латвия Республикалари ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар юзасидан фикр алмашилди

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг самарадор йўлларига бағишлаб ўтказилган семинар-тренингда Латвия Республикасининг эксперт-тренерлари Андрис Яунслейнис ҳамда Марис Пукислар иштирок этди.
Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, мутасадди ташкилот ҳамда бошқармалар вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон ва Латвия Республикалари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти йўналишида ҳамкорликни янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Латвия тажрибасида иқтисодиётни бошқариш, мамлакатга инвестицияларни жалб этиш, Европа иттифоқида қонунчилик мавзуларида маълумотлар берилди.

 

И.Аввалбоев, ЎзА