Олий таълим муассасаларида қабул квоталари 2 баробар оширилади

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб баъзи ихтисослик йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталари камида 2 баробар оширилади.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш”, “Агрокимё ва агротупроқшунослик”, “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” ихтисослик йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарини камида 2 баробар ошириш тўғрисида таклифлар киритиш вазифаси топширилди.
ЎзА