Ҳикматулло Тўраев Тошкент Гран-Приси ғолиби!

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-При турнири ўзининг энг қизғин палласига кирди. Бугун мусобақа доирасида эркаклар ўртасида -73 кг., -81 кг., аёллар ўртасида эса -63 кг. ва -70 кг. вазн тоифаларида баҳслар ўтказилди.
 
Hikmat-oltin (1).JPG
-73 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳикматулло Тўраев турнир давомида Руминия, Швеция, Франция, БАА вакилларини мағлубиятга учратди ва финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда у германиялик Игор Вандткега қарши татамига чиқди ва қийин кечган жангда ғалаба қозона олди. Шу тариқа, Ҳикматулло ушбу Гран-Прида терма жамоамиз ҳисобида дастлабки олтин медални қўшиб қўйди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.
11.jpg
Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақада -60 кг. вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев (кумуш), -66 кг вазнли спортчилар ўртасидаги баҳсларда эса Сардор Нуриллаев (кумуш) ва Шаҳрам Аҳадов (бронза) совриндорлар қаторидан ўрин олгандилар.
Hikmat-oltin (2).JPG

 

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА