Осиё чемпионати саралаш босқичидаги рақиблар номи маълум

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг март ойида ​Тошкентда Осиё чемпионати саралашида қатнашади.
 
Ушбу саралашда ғолиб чиққан жамоа 2020 йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Таиланддаги Осиё чемпионатида 1-3 ўринни қўлга киритган терма жамоалар Токио-2020 олимпиадасида қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Бугун Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «F» гуруҳида Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Саралаш баҳслари келаси йилнинг 22-26 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
ura-1-1024x570.png
Мусобақа регламентига кўра саралаш баҳслари Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган ҳолда ўтказилади. Ҳар икки минтақадаги гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган жами 11 та терма жамоалар Осиё чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. Уларга ўз гуруҳларида энг яхши натижа қайд этган 4та иккинчи ўрин соҳиблари ҳамда мезбон сифатида Таиланд ҳам қўшилади.
Осиё чемпионатида энг кучли 16 та терма жамоа иштирок этади.

 

ЎзА