Флойд Мейвезер Японияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида барчани ҳайратлантирди. У янги йил арафасида кунчиқар юрт вакили, кикбоксчи Теншин Нацукава билан аралаш жанг санъатлари қоидалари бўйича баҳсга киришишини маълум қилди.
Кеча Сайтама шаҳрида ташкил этилади. Ушбу қарама-қаршиликни ташкиллаштириш учун Флойд Япониянинг аралаш жанг санъатлари мусобақалари компанияси “RIZIN Fighting” Федерацияси билан шартнома имзоланганини айтди.
Бокснинг бешта тоифаси бўйича 41 ёшли мутлақ жаҳон чемпиони аралаш жанг санъатлари бўйича ҳеч қачон партерга чиқмаган.
Шунингдек, Мейвезер ушбу беллашувда тўлиқ MMA қоидалари бўйича жанг қилиши назарда тутилмаган.
“Енгилмас” ўзининг сўнгги беллашувини 2017 йилнинг августида Лас-Вегасдаги T-Mobile Arenaда UFC супер юлдузи Конор МсГрегорга қарши ўтказган ва ғалаба қозонган. Ўша жангдан Флойд 300 миллион долларга бойиган.
ЎзА