Сардор қандай бўлиши керак?

Мазкур мавзуда Нукус шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ўқув семинари ташкил этилди. Унда мактаб сардорлар кенгаши аъзолари иштирок этди. 
 
3.JPG
Ўқув семинарида малакали мутахассислар томонидан сардорларда ўзига ишончни ошириш, жамоа билан ишлаш, ёшларга ташкилот фаолияти ва унинг вазифаларини етказишнинг самарали усуллари борасида машғулотлар ўтказилди.
7.JPG
Мазкур мактбада 1 минг 778 ўқувчи замонавий шаротиларда таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг 440 нафари Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти, 1 минг 338 нафари “Камалак” болалар ташкилоти аъзосидир. “Ёш ҳунармандлар”, “Ёш китобхонлар”, “Ўқувчи ёшлар театри”, “Ёш қаламкашлар” тўгараклари, “Баркамол қизлар”, “Заковат” ва “Мунозара” интеллектуал клублари фаолият юритмоқда.
13.JPG

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА