Тошкент давлат шарқшунослик институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда юқори мартабали меҳмон институт профессор-ўқитувчи ва талабаларига қилган маърузасида ШҲТнинг фаолияти, тарихи, ривожланиш истиқболлари, ташкилотга аъзо мамлакатлар олдида турган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Бош котиб келгуси ҳафтада Хитойнинг Дунфан шаҳрида ШҲТнинг Биринчи Ёшлар Ассамблеяси ташкил этилаётганлигини ҳам мамнуният билан қайд этди. Р. Алимов янги ассамблея ташкилотга аъзо давлатлар ёшларининг ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашига умид билдирди.
Учрашувда талабалар Бош котибдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
А. МУСАЕВ, ЎзА