Айни кунларда Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Ўрмончилик бўйича 4-Халқаро Конгресс бўлиб ўтмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (FАО), Ўрмон хўжалигида илмий тадқиқотлар олиб борувчи ташкилотлар халқаро уюшмаси (IUFRO), Хитой миллий ўрмончилик ва кўкаламзорлаштириш Вазирлиги, Хитой ўрмон хўжалиги академияси таъсисчилигида ташкиллаштирилган Конгрессда 70дан зиёд давлатлар ҳамда 10дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлардан ўрмончилик соҳасида фаолият олиб бораётган олимлар, тадқиқотчилар ҳамда етакчи мутахассислар иштирок этишмоқда.

Конгресснинг дастлабки уч кунида дунёдаги соҳанинг етакчи олимлари, тадқиқотчилари томонидан ўрмончилик соҳасида, жумладан, чўл ва нам танқис худудларда ўрмон барпо этиш ишларини ташкил этиш, учраётган муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар бўйича маърузалар бўлиб ўтди.

photo5377582845012322797.jpg

Эътиборлиси ушбу конгрессда Ўзбекистон ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раис ўринбосари – Ўрмон хўжалиги ИТИ директори, профессор А.Х.Ҳамзаев ҳам иштирок этмоқда.

photo5377582845012322798.jpg

Юқори даражадаги меҳмон сифатида таклиф этилган профессор А.Х.Ҳамзаев Ўзбекистонда ўрмончилик соҳасида олиб борилаётган ишлар, сўнги йиллардаги салмоқли ижобий ўзгаришлар, илмий тадқиқот йўналишлари ҳақида маъруза қилди. Ҳамда Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини камайтириш, ҳудудда ва қум зарарли тузларни кўчишини, йўллар ва аҳоли яшаш ҳудудларини қум босишини олдини олиш, Марказий Осиёнинг Орол денгизи минтақасида барқарор экологик ҳолатни ташкил этиш мақсадида ҳамкорликда тадбирлар ва илмий тадқиқотлар олиб бориш лозимлиги таклифини ўртага ташлади.

photo5377582845012322799.jpg

Анжуманда Ўзбекистонда ўрмончилик соҳасида кейинги йилларда энг юқори даражада берилаётган эътибор эътирофга лойиқлиги, тоғли ва тоғолди ҳудудларда ўрмон барпо этиш, ёнғоқмевали, жумладан, писта плантацияларини яратиш бўйича амалга оширилаётган тадбирларга юқори баҳо берилди.

Конгрессда иштирок этаётган Ўзбекистон ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раис ўринбосари, профессор А.Ҳамзаев Хитой миллий ўрмончилик ва кўкаламзорлаштириш вазири ўринбосари Лиу Донгшенг (Liu Dongsheng) , Хитой ўрмон хўжалиги академияси президенти Жанг Шоугонг (Zhang Shougong), Шарқий Осиё ўрмонлари форуми раиси Чой Ҳуин Суб (Choi Hyun Sub), Ўрмон хўжалигида илмий тадқиқотлар олиб борувчи ташкилотлар халқаро уюшмаси (IUFRO) ижрочи директори Александр БАК (Alexander Buck) билан музокаралар олиб бориб, келажакдаги тадбирлар ва илмий тадқиқотларда ҳамкорлик қилиш таклифини берди.

Конгресс иши давомида Ўзбекистон ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти билан Ўрмон хўжалигида илмий тадқиқотлар олиб борувчи ташкилотлар ҳалқаро уюшмаси (IUFRO), Хитой ўрмон хўжалиги академияси (CAF), Корея ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти, Монголия миллий университети, Эрон ўрмончилик ва яйловшунослик илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик учун меморандум имзолашга ва келгусида ҳамкорликда ўрмончиликдаги муаммолар бўйича тадқиқотлар олиб боришга келишилди.

 

ЎзА