“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш юзасидан бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вазирлик томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида “УНИCОН-СОФТ” МЧЖ билан ҳамкорликда Ижро интизомини назорат қилиш ягона тизими, яъни “mf.ijro.uz” электрон дастурий таъминотини шакллантирилди.
2018 йилнинг 2-30 октябрь кунлари “mf.ijro.uz” дастурий таъминотига уланиши ва вазирлик марказий аппаратини “тест” жараёнида ишлаши ҳамда жорий йилнинг 1 ноябрдан бошлаб барча ҳужжатлар айланмасини бутунлай “mf.ijro.uz” тизимига ўтказиш йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, вазирликнинг ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари ҳамда тизимдаги ташкилотларда “mf.ijro.uz” тизимига ўтиш жараёни 2019 йилнинг январь ойидан режалаштирилган.
Молия вазирлигининг 166-буйруғига асосан ташкил қилинган Ишчи гуруҳ томонидан “mf.ijro.uz” дастурий таъминотини янада такомиллаштириб бориш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиб, шу асосида “УНИCОН-СОФТ” МЧЖ мутахассислари дастурни тобора такомиллаштириб бормоқда.
Девонхонанинг барча ҳужжатлар айланмаси “mf.ijro.uz” электрон дастурий таъминот тизимига ўтилишининг қуйидаги бир қатор афзаллик ва қулайликлари мавжуд.
Жумладан:
– вазирликка кирим қилинаётган барча ҳужжатлар жуда қисқа фурсатда тегишли мутасадди раҳбар ва ижрочиларга етказилади;
– мазкур дастурда ижро этилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар бир вақтнинг ўзида “mf.ijro.uz” – Идоралараро ягона ҳужжатлар дастури орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура билан интеграция қилинади;
– ҳар бир ходим томонидан ижро этилган ҳужжатларни ўзига тегишли бўлган Э-Калит қурилмаси ёрдами билангина ижро назорати рўйхатидан чиқаради ва ходимнинг иш кунида нечта ҳужжат тайёрлагани ҳамда уларнинг бажарилиш муддатини мониторинг қилиш имконини беради;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини махсус журнал ва ҳисоб варақаларида рўйхатга олиш тартиби, улар бўйича ҳисоб картотекаларининг қоғоз шаклида расмийлаштирилиши ва юритилиши, энг муҳими, кирим қилинаётган барча ҳужжатларнинг нусҳаларини кўпайтириш жараёнлари бекор қилинди ва ортиқча сарф-харажат қилинаётган катта ҳажмдаги қоғоз тежалиб иқтисод қилинади.
Бугунги кунда “mf.ijro.uz” дастури вазирлик ва идоралар ичида энг биринчи бўлиб Молия вазирлигида жорий этилганлиги “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили“да амалга оширилган муҳим амалий ишлардан бири бўлганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.