Нукус шаҳрида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, талабалар, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
– Спорт ҳафталигида шахмат-шашка, бадиий гимнастика, мини футбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон, турникда тортиниш ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилаётир, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси А.Данияров. – 1 октябрда старт олган спорт ҳафталиги Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида 6 октябрга қадар давом этади.
Есимхон Қаноатов, ЎзА