МАЪРИФАТ ЎЧОҒИ

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг ахборот-ресурс маркази бой китоб фондига эга. Айни пайтда бу ерда сақланаётган адабиётлар умумий сони 133 мингдан зиёд. 
Китоб фонди янги адабиётлар билан мунтазам тўлдириб борилади. Бу эса китобсевар ёшлар учун айни муддао. Ахборот-ресурс маркази ҳар куни 500 га яқин китобхонга хизмат кўрсатади. Ўқув залидаги замонавий компьютерлар интернет тармоғига уланган. Шунингдек, 70 га яқин даврий нашрлар мавжуд.
12.JPG
13.JPG
14.JPG
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА​​