Хоккей бўйича «Бостон» жамоаси аъзоси Тори Крюг тўпиғидан олган жароҳат сабаб уч ҳафта давомида машғулотларда иштирок этмайди.
Жамоа шифокорлари Торининг ўзини ўнглаши учун уч ҳафта кифоя эканини таъкидлашмоқда. Аммо музга тўрт ҳафтадан сўнг тушиши мумкин. Америкалик Тори Крюг «Филадельфия»га қарши ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлимида жароҳат олган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА