Люк Девин барчани фаолликка чорлади

Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси борасида бош музокарачи этиб тайинланган Люк Девин барчани фаолликка чорлади
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича Европа ташқи фаолият хизмати бошқарувчи директори ўринбосари, Россия, Шарқий ҳамкорлик, Марказий Осиё давлатлари ва ЙХҲТ департаменти раҳбари Люк Девин билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси борасида бўлажак музокаралар жараёнининг амалий жиҳатлари учрашувнинг асосий мавзуси бўлди.
КШҲБ бўйича бош музокарачи этиб тайинланган Люк Девин ҳозирда амалда бўлган ҳужжат ўрнини эгалловчи ҳамда ҳамкорликнинг кейинги ривожланиши учун ҳуқуқий асос бўлиши керак бўлган янги ҳужжат устида биргаликда фаол ишлашга Европа Иттифоқида қизиқиш борлигини тасдиқлади.
Музокараларда ЕИ делегацияси раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА