Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов қатнашди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Халқимиз Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг барҳаёт номини доимо ҳурмат ва эҳтиром билан ёдга олади. Зеро, бу улуғ инсон юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлар қадри вақт ўтган сайин ошиб бораверади. У кишининг эзгу ишларини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.
Тадбирда вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА