Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Музокара чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Хусусан, иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, савдо ва инвестициянинг янги ўсиш драйверларини излашга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим, соғлиқни сақлаш ва маданий меросни тарғиб этиш соҳаларидаги шериклик бўйича улкан салоҳият мавжудлиги эътироф этилди.

ЎзА