Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан кадрлар билан ишлаш борасида прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан самимий суҳбат ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг тарихи ва бугунини, прокуратуранинг фидоий ходимларининг меҳнат йўлини акс эттирган ҳамда коррупция иллатининг салбий оқибатлари ва олдини олишга қаратилган видео-роликлар намойиш этилди.
Тадбирда, ходимларнинг онги ва қалбига “Қонун устуворлигини таъминлаш, инсон, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш – ҳар бир прокуратура ходимининг шарафли бурчидир!” каби устувор концептуал-ғоявий шиорни сингдириш, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга оид мавзуларда маърузалар тингланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири