Нукус шаҳридаги 46-сонли айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган умумтаълим мактабида Кембриж ўқув дастури асосида ўқитиш тизими жорий этилган синфлар очилиб, дастлабки дарслар бошланди.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Aманбай Оринбаевнинг Кембриж халқаро эксперти Стив Кинг билан учрашувида мамлакатимизда илк бор Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта таълим мактабида Кембриж ўқув дастури асосида ўқитиш тизими жорий этиладиган синфларни очиш бўйича келишувга эришилган эди. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева бошчилигидаги делегация Aнглияда хизмат сафарида бўлиб, икки томонлама Кембриж ўқув дастури меморандуми имзоланди.

Мазкур синфларга ўқувчиларни, уларга дарс берадиган ўқитувчиларни саралаб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ккбилимлендириw.уз сайти орқали танлов эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан номзод ўқитувчилар учун уч босқичли ҳамда ушбу синфларда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар учун икки босқичли танлов ўтказилди. Шундан сайт орқали рўйхатга олинган 315 нафар ўқувчи орасидан тест синовларидан муваффақиятли ўтган 40 нафари танлаб олинди.

Ушбу синфларда аниқ ҳамда табиий фанларнинг инглиз тилида ўқитилиши ўсиб келаётган ёш авлодга чет тилини чуқур ўрганиш орқали дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртларида билим олиш имкониятини беради.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири