ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукусда Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказилаётган танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги фаоллигини янада ошириш ва уларнинг ноёб қобилиятини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловнинг мазкур босқичида 101 нафар истеъдодли қиз иштирок этди.
Иштирокчилар саккизта – фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти йўналиши бўйича маҳоратини намойиш этди. Ҳакамлар ҳайъати уларни эришган ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишлари, билим ва қобилиятига кўра муносиб баҳолади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА