Халқаро дзюдо федерацияси «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати ушбу рейтингдан ўзбекистонлик 13 нафар дзюдочи кучли 20 таликдан ўрин эгаллади.

Улар орасида -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова Олимпиададаги ғалабасидан кейин етакчиликни янада мустаҳкамлаб олди. У тўрт йиллик ўйинларга қадар ҳам ўз вазнида карвонбошилик қилиб келаётганди.

Шунингдек, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиздан Музаффарбек Тўрабоев 4-ўринда, Алишер Юсупов 8-ўринда, Давлат Бобонов 12,  Достон Рўзиев ва Дилшодбек Баратов 15-16, Шаҳрам Аҳадов 5, Муроджон Йўлдошев 8, Шарофиддин Болтабоев 7, Шукуржон Аминова 20, Гулноза Матниёзова 19-ўринда қайд этилди.

Т.Рўзиев,

ЎзА