НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг таъкидлашича, Украинанинг НАТОга қабул қилиниши мамлакатда барқарор тинчлик ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлаш кафолати ҳисобланади.

– Украина НАТОга аъзо бўлмасдан туриб барқарор тинчликка эриша олмайди, – деди у немис матбуотига берган интервюсида. –  Бизнинг эшикларимиз очиқ, Украина иттифоққа аъзо бўлади. Бу давлатга қурол етказиб бериш хавфсизлик кафолатини таъминлаш учун зарур. Жараён қандай шакллантирилишини етакчи иттифоқчилар, жумладан АҚШ мувофиқлаштириши керак. НАТОнинг 5-моддасини жорий этиш Украина учун энг яхши кафолат бўлади.

Шу билан бирга Бош котиб альянсга қўшилиш учун барча аъзолар бир овоздан рози бўлиши шартлигини ҳам эслатди.