Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги “AК Aлтиналмас” олтин қазиб олувчи компаниясига қарашли кон-қайта ишлаш мажмуаларидан бирида тошлар қулаб тушди.

Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Воқеа жойига зудлик билан фавқулодда қутқарув гуруҳи етиб келди ва қидирув-қутқарув операцияси бошланди”, дейилади хабарда.

Тоғ жинсларининг ҳаракати ва мураккаб географик шароитлар туфайли қулаш зонасига кириш сезиларли даражада қийин. Компания авария юзасидан суриштирув ишларини бошлади ва вайроналар остида қолган ходимни топиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.