Будапешт шаҳрида давом этаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 8-тур ўйинлари якунланди.

8-тур ўйинларининг эркаклар мусобақасида Ўзбекистон – Сербия жамоаси билан куч синашди.

Муросасиз баҳсларда Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов рақиблари билан дурангга эришди. 1-шахмат тахтасида ҳаракатланган Нодирбек Абдусатторов рақибини мағлуб этиши ҳамюртларимизга қимматли очкони тақдим этди ва умумий очколар сонини 14 тага етказишига олиб келди.

Шу тарзда мамлакатимиз миллий терма жамоаси 14 очко билан турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Аёллар ўртасидаги мусобақада руҳий босим остидаги ўйинда ҳамюртларимиз АҚШ шахматчиларига имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз 11 турдан иборат шахмат олимпиадаси баҳслари  22 сентябргача бўлиб ўтади.