Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтган «TCS Sydney Marathon»нинг 50-54 ёш тоифасидаги беллашувларида ўзбекистонлик Дилфуза Аллаярова биринчи ўринни қўлга киритди.

Мутахассислиги ўқитувчи бўлган 54 ёшли ҳамюртимиз белгиланган масофани 2 соат 55 дақиқа 53 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА