Бу қарор Москвада 2015 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинаётган BRICS медиа саммити чоғида қабул қилинди.

Озарбайжоннинг “АзерТАЖ”, Эрон Ислом Республикасининг “IRNA”, Россиянинг “ТАСС”, Туркманистоннинг “TDH” ахборот агентликлари ва Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси вакиллари иштирок этган тадбир иштирокчилари кўп томонлама ахборот ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳимлигидан келиб чиқиб, Каспий ахборот агентликлари альянсини тузиш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келишди.

Делегатлар махсус низом ишлаб чиқиш, навбатдаги йиғилиш вақти ва жойини белгилаш, Альянс доирасида ахборот ҳамкорлиги шаклини белгилаш мақсадида мунтазам равишда маслаҳатлашув ўтказишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда РФ пойтахтида BRICS мамлакатлари медиа саммити бўлиб ўтяпти. Экспертлар ва расмийлар иштирокидаги муҳокамалар кўп қутбли дунё барқарорлигини мустаҳкамлашда BRICS медиа ҳамжамиятининг ўрни, шунингдек уюшмага аъзо давлатлар ахборот ҳамкорлигининг технологик жиҳатлари каби долзарб масалаларга қаратилган.

Ў.Алимов, ЎзА