Қирғизистон Баласоғун шаҳрини тиклайди

246

Қирғизистон Маданият вазирлиги қадимий Баласоғун шаҳрини тиклаш учун ер ва инвестор қидирмоқда. Бу ҳақда масъул ходим Олтинбек Мақсутов мамлакат парламенти йиғилишида маълум қилди. Мулозим сўзларига кўра, тарихий кентни қайта барпо этиш учун 10 гектар ер керак.

Ўрта асрларга мансуб Баласоғун ҳозирги Қирғизистон ҳудуди, аниқроғи Тўқмоқ шаҳри яқинида, Чу дарёси бўйида эди.