Саудия Арабистони Фаластин давлати яратилмагунча Исроил билан алоқа ўрнатмайди ва мустақил давлат пайдо бўлиши учун саъй-ҳаракатни тўхтатмайди. Қироллик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Шўро мажлиси (Мажлиси Аш-Шура) маслаҳат кенгаши навбатдаги йиғилишини очиб бераркан, шу мазмунда гапирди.

– Фаластин давлатини тузиш талаби амалга ошмагунча, биз Исроил билан муносабат ўрнатмаймиз, – деди бин Салмон. Унинг чиқиши “Ал-Ихбория” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш қилиб борилган.

Нотиқ Исроил Фаластин халқи ҳуқуқини бузаётганини қоралашини ҳам таъкидлаган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши тасдиқлаган режада 1967 йилдаги чегара асосида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини тузиш кўзда тутилган.