Криштиану Роналду ҳақидаги фикрингизни ўзгартирувчи 15 та сабаб

Роналду футбол тарихида энг зўр ўйинчилардан бири бўлиб қолаверади. “Ювентус” юлдузининг мухлислари бугунги кунда исталган шаҳрингизда ва исталган хонадонда топилади.
Шунингдек, яна бир “ўзга сайёралик” футболчи Лео Мессининг ҳам ашаддий мухлисларини дунёнинг барча нуқталаридан топса бўлади. Икки футболчининг футболдаги қарама-қаршиликлари уларнинг ҳаётларида ҳам сезилади. Лео ўзининг камтарлиги билан мухлислар ҳурматини қозонган бўлса, Криштиану мағрурлиги, кибрлилиги ҳамда талабчанлиги билан инсонларда эътибор қозона олган. Айримлар уни айнан мана шу жиҳатлари учун ҳам ёмон кўришади. Бошқаларга эса бу ўзбошимчаликлари ёқади.
Қуйида “учар португал“ ҳақидаги салбий фикрларингизни ўзгартириб юбориши мумкин бўлган 15 та сабабни тақдим этамиз.
1. Олтин бутса.
 
56ebb2e1a8f75.jpg
2011 йилда Роналду ўзининг “Реал”даги дастлабки “Отин бутса”сини қўлга киритди. У “қаймоқрангли“лар сафида мавсум давомида 40 та гол уришга муваффақ бўлди. Жамоаси билан Ла Лигада иккинчи ўринни қўлга киритди. Чемпионлар лигасида ярим финалгача етиб борди. Роналду мавсум учун берилган “Олтин бутса”сини сотишга қарор қилди. Ундан тушадиган пулларни эса хайрия мақсадида ишлатишини айтиб ўтди. Шундай ҳам бўлди. У 1.2 миллион фунт стерлинг эвазига сотилган “матоҳ”ини Фаластиндаги болалар учун урушда хонавайрон бўлган мактаблар ўрнига янги таълим маскани қурилишига бағишлади.
2. Олтин тўп.
 
1164765-19643164-2560-1440.jpg
Кришти икки йил аввал қилган хайрия ишларини яна бир бор такрорлади. У 2013 йилда “Олтин тўп”ни ютиб олди ҳамда Лондонда ўтказилган ким ошди савдосида 530 минг фунт стерлингга пуллади. У ушбу пулни камбағал болаларнинг орзуларини амалга оширувчи “Mak-A-Wish Foundation” халқаро хайрия жамғармасига туҳфа этди.
3. Элчи.
 
PJ4Oks1X66A.jpg
Роналду ўзининг дунёда қанчалик машҳур эканлигини жуда яхши тушунади. Ва бундан самарали фойдаланади. У учта катта хайрия ташкилотларининг элчиси – “Save the Children, Unicef” va “World Vision”. У ҳамиша глобал муаммоларни кўтаради ва уларни ҳал қилишга ундайди. КриРо 2014 йилда “Олтин тўп”ни олгандан сўнг ўз нутқида лейкемия касаллигига чалинган болалар ҳақида гапирди. Худди шу йили Роналду ана шундай касал болалар учун миллионлаб суммалар хайрия қилди ва бошқаларни ҳам катта миқдорда эҳсон қилишга жалб этди.
4. Бонуслар.
 
ch.jpg
Роналду жуда кўплаб бонусларни қўлга киритади. Бир қатор нашрларнинг йил жамоаларига кирганлиги учун унга пуллар берилади. Масалан, 2013 йилда УЕФА версияси бўйича йилнинг “Энг яхши жамоаси”га қўшганлиги боис берилган 100 минг еврони хайрия қилиб юборди. Бир йилдан сўнг “Реал”нинг ЕЧЛдаги ўнинчи чемпионлиги учун берилган 450 минг еврони ҳам эҳсон қилишга аҳд қилди.
5. Донорлик.
 
lxGplUF7tmw.jpg
Бошқа, аксарият футболчилар билан солиштирганда Роналду татиуровкалари йўқлиги билан ажралиб туради. У доимий равишда қон танқислигига чалинган беморларга қон бериш билан шуғулланади. Биламизки, тату инфекция олиб келади. Шу сабабдан у бундай нарсаларга эътибор қаратмайди. Дўсти Карлос Мартинснинг ўғли донорга муҳтож бўлиб қолгандан буён мунтазам равишда у донорлик қилиб келади.
6. Миллион долларлик эҳсон.
 
cristiano-ronaldo-n-a-pas-donne-7-me-pour-le-nepal-iconsport_sfp_090515_12_11,111307.jpg
2015 йилда Непалда жуда кучли зилзила содир бўлади. Роналду бу воқеадан таъсирланади. Зилзила 9 минг инсонни нобуд қилганди ва 20 минг одамни ёстиғини қуритганди. Манбаларда Криштианунинг ушбу давлатга ажратган ёрдами 5 миллион фунтдан ортиқ эканлиги алоҳида эътироф этилади.
 
7. Саратон марказига кўмак.
 
lZ3QZ1m2m74.jpg
Роналдунинг онаси Долорес хоним 2007 йилда кўкрак саратонини бошдан кечиради. У волидасини даволаган марказга раҳмат айтишга аҳд қилди. Португалиялик 120 минг фунт стерлинг маблағни касалхонага хайрия қилади. Онасининг ушбу саратон касаллигидан фориғ бўлиши, Криштининг кўплаб беминнат ёрдамлар кўрсатиб туришига замин яратди.
8. Ота-онаси вафот этган болага ёрдам.
 
294418.jpg
“Реал”нинг ҳақиқий мухлиси бўлган жажжи Айдар Бейрутдаги портлашдан сўнг ота-онасидан ажралиб қолади. Маҳаллий журналист “Los blancos” вакилларига мурожаат қилади ва уни Мадридга таклиф қилади. Айдар Роналдунинг ашаддий мухлиси эди. У билан учрашув Айдарга оз бўлса-да далда бўлади. Бола ўз қаҳрамони билан юзма-юз кўришиб турганидан хурсанд эди.
 
9. Даволаш учун маблағ.
 
22443-1514465011-800.jpg
2009 йилда Роналду мухлисларидан саратон касаллигига чалинган 9 ёшли Нуҳузет Гуилен ҳақида эшитиб қолди. Унга касалликнинг охирги босқичи ташхис қўйилган эди. Бу воқеадан хабар топган Кришти ҳайдовчисига бола ҳамда унинг отасини “Реал” тўхтаган меҳмонхонага бошлаб келишини буюради. Нуҳузет билан суҳбатлашади. Шундан сўнг, унга “Сантияго Бернабеу” нинг ВИП секторида ўйинни томоша қилиш учун таклиф қилди. Ўша ўйинда “учар португал“ гол урди ва болага дастхати туширилган футболкасини совға қилади. Боланинг отаси билан гаплашгандан кейин деярли нажот йўқлигини билади. Бироқ АҚШда экспериментал даволаш курслари мавжудлиги аммо қимматлиги ҳақида эшитди. Криштиану даволаш учун пул тўлайди ва Нуҳузетнинг умри 4 йилга узайишига сабабчи бўлади. Лекин унинг ҳаёти кўпга бормади. Нуҳузет 2013 йилда вафот этди.
10. Мухлислар учун вақт.
 
wx1080.jpg
Криштиану билан суратга тушиш учун мухлислар тез-тез майдонга “ташриф” буюриб туришади. Ҳатто баъзида уларни ортидан қувиган ҳавфсизлик ходимларидан ҳам ҳимоя қилади. Уни қанчалик севишларини тушуниб етган Роналду машина ҳайдаб кетаётганда ҳам тўхтаб, ўз мухлислари билан селфи қилиш учун вақт топа олади.
11. Яна бир ёрдам.
 
Baby-who-was-Donated-by-Ronaldo.jpg
2014 йил “Реал”нинг дисплазияга чалинган кичик мухлиси Эрик Круз Ортиз учун унинг онаси Роналдудан футболка беришини сўради. Боланинг миясида анормаллик кунига 30 мартадан ошиб кетади. Кришти воқеалар ривожини ўргангач, Эрикнинг операцияси учун сарфланадиган 55 минг евро ҳамда кейинги барча харажатларни қоплашни ўз зиммасига олади. Бироқ бола жарроҳликкача бормади ва тез орада тикланди.
12. Синган қўл.
 
1374671338_0829.400x553.jpeg
“Виталити стедиум”да бўлиб ўтган учрашувда Роналдунинг жаримадан тепган тўпи 11 ёшли Чари Силвервудни қўлини синдирди. Ўйиндан сўнг “Реал” президенти Флорентино Перес Чарлининг олдига келиб клуб ва Роналду номидан узр сўради ҳамда Криштинунинг дастхати туширилган футболка совға қилди.
Бунга ўхшаш ҳолатлар кўплаб учраб туради ва ҳар сафар КриРо жабрланганлардан алоҳида кечирим сўрайди ҳамда совғалар улашади.
13. Саҳий дўст.
 
img_ozarate_20161018-185954_imagenes_md_otras_fuentes_mendes-kVJH-U411100240718O9-980x554@MundoDeportivo-Web.jpg
Роналду 2015 йилда агенти ва дўсти Жорже Мендешнинг никоҳ тўйида “куёвжўра” сифатида қатнашади. Криш бундан жуда хурсанд бўлади. Дўстига улкан бахт ва муваффақият тилайди. Олдинги ҳамда келажакдаги ютуқларида унинг иштироки улканлигига алоҳида урғу бериб, Грециядан “кичик” бир орол совға қилади. “Ҳадя”нинг қиймати бор-йўғи 40 миллион фунтга баҳоланган.
 
14. Ажойиб жамоадош.
 
ronnywatch.png
“Реал” Чемпионлар лигасидаги юбилейинчи кубокни қўлга киритганидан сўнг, футболчилар нафақат клубдан, балки Криштиану томонидан ҳам совғалар олди. Турнирнинг энг яхши ўйинчиси шукроналик белгиси сифатида ҳар бир жамоадошига “Bulgari” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо қўл соати тортиқ этади.
 
15. Яқинларига далда.
 
CzgDyX0WIAAihbh.jpg
Роналдунинг отаси алкоголга муккасидан берилган эди. У узоқ хасталикдан сўнг 2005 йилда вафот этади. Бундан таъсирланган футболчининг акаси Ҳугу ҳам спиртли ичимликларга ружуь қўяди. У нафақат алкогол, балки гиёҳванд моддаларни ҳам истеъмол қила бошлайди.
Криштиану акасини бу йўлдан қайтариш учун барча ҳаракатларни амалга оширади. Турли воситалар ёрдамида уни қутқариб қолишга эришади. Акаси ҳозир тўғри йўлда боряпти ва укасининг майдондаги ғалабаларини бирга нишонлайди. У Кришнинг ўғли кичик Роналдунинг чўқинтирган отаси саналади. Ва Роналдунинг кўплаб маросимларида ҳам иштирок этади. Хусусан, Криштиануга 2016 йил “Олтин тўп”ни топширишда ҳам бевосита қатнашди.
Бугун Ҳугу Роналдунинг Мадера оролидаги “Роналду музейи”га раҳбарлик қилади.
Ҳа, унинг майдондаги ҳаракатлари сизга ёқмаслиги ёки ғазабингизни қўзғаши мумкин. Ва ё аксинча. Сизга чексиз қувонч ҳадя этиши ҳам мумкин. Аммо ҳаётдаги ишлари билан дунёдаги барча инсонларни ҳурматига сазовор бўла олади.
Айтганча, унинг мухлисларига бир гапимиз: “Форза, Юве!”

 

Интернет материаллари асосида Шоҳрух Нўъмонов тайёрлади