Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 1-3 сентябрь дам олиш кунларига тўғри келмоқда.

Пенсия жамғармаси хабарига кўра, юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картасида олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-108-сон) га мувофиқ, жорий йил сентябрь ойи пенсиялари миқдори 15 фоизга оширилган ҳолда тўланиши таъминланади.

Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

ЎзА