Байрам шукуҳи
“Дипломатик ракурс” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо бинт Жабр Носир Ал-Бусаидий хоним Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.
– Аввало, ҳар йил 1 сентябрь санасида кенг нишонланадиган Ўзбекистон мустақиллиги байрами муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари бошчилигидаги Республика ҳукумати ва халқига самимий табрик, эзгу тилаклар йўллашдан ғоят мамнунлигимни изҳор этаман.
Бугун Истиқлолга 33 йил тўлар экан, барча жабҳада кенг кўламли ўсиш намоёнлигига гувоҳмиз. Ўзбекистон – Ўмон муносабатлари ҳам сўнгги йилларда сезиларли даражада юксалмоқда.
Умид қиламизки, икки дўст давлат ўртасидаги муносабатлар янада ривож топади.
Мустақил Ўзбекистонга янада юксак тараққиёт, доимий фаровонлик тилаймиз.
Муҳаррама Пирматова ёзиб олди. Дониёр Ёқубов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА