Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида бир гуруҳ нуронийларни, шунингдек, қурувчилар ҳамда тадбиркорларни касб байрами муносабати билан тақдирлаш маросими бўлди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, нуронийлар ва меҳнат фахрийлари, турли соҳа вакилларини яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги билан табриклади.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилди. Яқинда мамлакатимизнинг турли соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаган бир гуруҳ нуронийлар кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек қурувчилар байрами ҳамда Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори асосида мукофотланган эди.

Тадбирда нуронийларга I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси”, қурувчилар билан тадбиркорларга  “Ардоқли нуроний”, “Ибратли аёл”, “Ватан фидойиси” ҳамда “Умид учқуни” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Тадбир санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.