«Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “ББ-” барқарор даражадаги халқаро кредит рейтингини қайта кўриб чиқди.
Унга кўра, агентликнинг жорий йил 20 августдаги ҳисоботида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг халқаро индикатив рейтинги “ББ-” “Барқарор” даражада қайта тасдиқланган.
Қайд этиш лозимки, халқаро рейтинг агентлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий ва бизнес стратегияси ҳолати, балки молиявий моделининг барқарорлиги, корпоратив бошқарув тизими ва бошқа йўналишлари ҳам чуқур ўрганилди ва таҳлил қилинди.
Ушбу рейтинг жаҳоннинг инвестиция бозорларида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖни аниқ ва равшан бизнес стратегияси, шаффоф молиявий ҳолати ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона сифатида танитади.
Ўз навбатида, қўлга киритилган мазкур ютуқ келгусида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга хизмат қилиши билан бирга, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитларни давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри жалб қилиш имкониятини беради, дейилади мазкур ташкилот хабарида.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА