Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида “Муза” театрининг иккинчи мавсум очилиш маросими ва “Муҳаббат бекати” номли янги спектакль премьераси бўлиб ўтди.
Спектакль режиссёр Султонбек Қаллибеков томонидан кабаре жанрида саҳналаштирилган. Ундаги воқеалар муҳаббатни қадрлаш, кичик Ватан ҳисобланмиш оилани муқаддас билиш, ота-оналик масъулияти, фарзанд тарбияси каби оилавий қадриятлардан сўзлайди.
Саҳна асарида ҳар бир қаҳрамон образи ёш ва тажрибали актёрлар томонидан юксак маҳорат билан, ишончли тарзда ижро қилинган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат+видео), ЎзА