Икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалолов журналистларга берган интервьюсида Париждаги Олимпия ўйинларидан сўнг унинг вазнида ким мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритди.
– Ортимизда ёш укаларимиз бор. Хусусан, улар орасида Жаҳонгир Зокиров анча иқтидорли. Унга омад тилайман. Кейинги Олимпиадада у чемпион бўлишига ишонаман. Биз энди оғир вазнни ҳеч кимга бермаслигимиз керак,– дея таъкидлаган Жалолов.
Бундан аввалроқ Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадасида ғолиб бўлганидан кейин ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлаганини расман тасдиқлаганди.
Т.Рўзиев, ЎзА