Париж шаҳрида давом этаётган Олимпия ўйинларида эркин кураш бўйича вазни 74 килограммгача бўлган полвонлар медаллар учун курашни бошлади.

Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Разамбек Жамалов илк даврада нейтрал спортчи Магомедхабиб Кадимагомедов билан беллашди ва муҳим ғалабани қўлга киритган ҳолда нимчорак финал босқичига йўл олди.

Энди Разамбек чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган беллашувда словакиялик Таймураз Салказановга қарши гиламга чиқади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА