Италиянинг «Рома» клуби янги мавсум олдидан Англияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Мазкур йиғинда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам иштирок этмоқда.

Даниеле Де Росси Шомуродовни 10 август куни «Гудисон Парк» стадионида «Эвертон»га қарши ўтадиган ўртоқлик баҳсида майдонга тушириши эҳтимолдан йироқ эмас. Кеча 8 август куни ташкил этилган машғулотлар жараёнида ҳамюртимиз «Рома» либосида майдонда ҳаракатланди.

Т.Рўзиев, ЎзА