“Париж-2024” Олимпия ўйинларида давлатлар кесимида мамлакатимиз спортчиларининг кечаги баҳсларда 2 та олтин медалга эга чиқиши Ўзбекистоннинг 206 та миллий терма жамоалар орасидаги ўрни янада яхшиланишига олиб келди.
Айнан Ҳасанбой Дўсматов ва Улуғбек Рашитовнинг олтин медаллари ҳисобига Ўзбекистон спорт делегацияси 3 та олтин, 2 та бронза медали билан 43-поғонадан 18-ўринга кўтарилди.
Давлатлар жадвалини АҚШ спортчилари 30 та олтин, 38 та кумуш, 35 та бронза, жами 103 та медаль билан ҳамон умумжамоада бошқариб келмоқда.
Хитой олимпиячилари 29 та олтин, 25 та кумуш, 19 та бронза, жами 73 та медаль билан 2-ўринга, Австралия спорт делегацияси 18 та олтин, 14 та кумуш, 13 та бронза билан кучли учликка якун ясаган.
Кутилаётган мусобақалар мундарижасига эътибор қаратсак, бугун, эртага ва келгуси куни ўтказиладиган Олимпия ўйинларининг сўнгги беллашувларида эришилажак натижалар мамлакатимиз спорт делегациясининг “Париж-2024”да янада юқори ўринлардан жой олиши мумкинлигини англатмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА