Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Нукусда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Туризм бошқармаси ҳамда корхона, ташкилот, муассаса раҳбарларининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотида муаммолар таҳлил қилинди ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тингланди.
Шунингдек, Элликқалъа тумани ҳокимлигида тадбиркорлар ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳар қандай тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш, шу орқали уларнинг фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш мақсадида тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.